Жаҳон | 19:41 / 01.02.2022
8701
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён россиялик миллиардерларнинг бойлиги 18 млрд долларга камайди

Ўтган бир ой давомида 25 нафар миллиардердан 23 нафарининг бойлиги камайган.

Фото: Donat Sorokin/TASS

2022 йил бошидан буён 25 нафар энг бадавлат россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 18 млрд доллардан ортиқроққа камайди.

Январ ойи давомида 25 нафар миллиардердан 23 нафарининг бойлиги камайган. Улар орасида «НОВАТЭК» ва «Сибур» директорлар кенгаши аъзоси Геннадий Тимченко (-2,53 млрд), «Северсталь» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов (-1,67 млрд), «НОВАТЭК» бошқаруви раиси Леонид Михельсон (1,65 млрд) бор.

Икки нафар тадбиркор — «Еврохим» директорлар кенгаши аъзоси Андрей Мельниченко, Европа яҳудийлар конгресси президенти Вячеслав Канторнинг бойлиги мос равишда 408 млн ва 60 млн долларга кўпайган.

Аввалроқ Forbes 2021 йил охирида 104 нафар россиялик миллиардердан 29 нафарининг бойлиги камайганини ёзганди.

Мавзуга оид