Андижонда Ўзбекистонда муомаласи чекланган 220 миллионлик дориларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро С.С. бошқарувидаги Ласетти русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, автомашинада сифатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 970 дона “Тропикамид”, 4032 дона “Регапен”, 350 дона “Карбамазенин” ҳамда 960 дона “Тауфон табс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Уларнинг умумий қиймати 220 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024