Тошкентда йўлнинг ўртасида овқатланган йигитнинг онасига маъмурий баённома расмийлаштирилди
Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмини ажратиб турувчи бордюр устида ёш йигитнинг овқатланаётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳолат юзасидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 10:00 ларда вояга етмаган, 2004 йилда туғилган С.О. Шайхонтоҳур тумани “Хадра” МФЙ ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатлангани видеотасвирга олинган.
“Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзи ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилган, унинг онасига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингиз қаерда юргани ва нималар билан банд эканидан доимий равишда хабардор бўлиб юринг. Йўлнинг транспорт воситалари учун белгиланган қатнов қисми ўйин майдони эмас. Биргина “лайк” ортидан қувиш инсон ўлими билан якун топиши мумкинлигини унутманг”, дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
17:37 / 19.08.2024
Сирдарёда боғча тарбияланувчиси томоғига овқат тиқилиб қолиши оқибатида вафот этди
07:19 / 07.06.2024
Ўзбекистонда овқатдан заҳарланиш ҳолатларида жабрланганлар сони маълум қилинди
13:31 / 14.05.2024
Ейдиган овқатларимиз, иссиқ чой саратонга сабаб бўладими?
12:06 / 13.01.2024