Бухоро ва Самарқандда фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни айтиб пул олганлар ушланди
Бухоро ва Самарқанд вилоятида фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни айтиб, пул олганлар ушланган. Улардан бири техникум ўқитувчиси. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Қ. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд темирйўл техникуми ўқитувчиси К.А. фуқаро Ш.ни 800 доллар эвазига ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 700 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
14:41 / 11.10.2024