Жиззахда ихтисослаштирилган мактаб раҳбариятига жиноят иши қўзғатилганидан кейин бош ҳисобчи ўзини осиб қўйгани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаблардан бирининг бош ҳисобчиси осилган ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди. Баёнотда ёзилишича, ҳодиса 2019 йилда содир бўлган.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг (ИДУМ) 2010-2019 йиллардаги молиявий хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилган. Тафтиш натижасига кўра, ИДУМ мансабдор шахслари томонидан 159 миллион 300 минг сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.
2019 йил 21 ноябр куни 22-сонли ИДУМ бош ҳисобчиси О.Тошболтаев ўз ҳовлисининг ёрдамчи хонасида осилган ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Текширув натижасига кўра унинг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, 2019 йил 20 декабрда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
22-сонли ИДУМнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган Жиноят ишининг О.Тошболтаевга нисбатан қисми унинг вафот этганлиги сабабли, 2020 йил 30 июн куни Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Жиноят ишининг 22-сонли ИДУМ директори Д.Садриддиновани айблашга доир қисми, унинг биринчи марта унча оғир бўлмаган жиноят содир этгани, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли 2020 йил 30 июнда ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан унинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатилган.
Тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 22-сонли ИДУМ директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари У.Йўлдошев Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в”, “г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланиб, жиноят иши судга юборилган. Унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2020 йил 27 сентябрдаги ҳукми билан қонуний жазо чораси тайинланган.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
22:09 / 14.10.2024