Маск Марсни ўзлаштириш қанчага тушишини айтди
Ҳозирда бизнесмен Қизил сайёрани ўзлаштириш лойиҳасини арзонлаштириш йўлларини изламоқда.
SpaceX раҳбари Илон Маск ҳозирги шароитда одамларни Марсга жўнатиш бир триллион долларга тушишини айтди.
"Марсни ўзлаштира олмаймиз, чунки ҳозирча бу жуда қимматга тушади. Ҳозирда одамларни Марсга жўнатиш бир триллион долларни ташкил этади. Гап шундаки, битта ракета етарли эмас, одамларга тиббий жиҳозлар, коммуникация воситалари зарур бўлади", – деди у.
Маск шунингдек, Марсда қуёш энергиясидан фойдаланадиган ерости гидропоник фермалари бўлган шаҳарлар қурмоқчилигини айтди. Бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун шароит яратади.
У одамларни беш-ўн йил ичида Марсга жўнатишни режалаштирганини билдирди.
Ҳозирда у Қизил сайёрага одамлар ва юкларни етказишни арзонлаштириш йўлларини изламоқда.
Мавзуга оид
23:52 / 19.09.2024
АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
21:56 / 19.09.2024
Рамзон Қодиров Cybertruck электромобили Илон Маск томонидан «ўчириб қўйилганини» айтди
20:28 / 18.09.2024
Neuralink кўрларнинг кўриш қобилиятини тикловчи имплантни ишлаб чиқади
23:02 / 14.09.2024