Навоийда 2021 йилда божхоначилар томонидан қарийб 9 млрд сўмлик ноқонуний товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган
2021 йилда Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 740 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, далилий ашё сифатида 8 млрд 689 млн сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси томонидан ўтган йил якунларига бағишланган брифингда маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 18 та ҳолатда 2,5 кг.га яқин гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган. Шунингдек, 29,4 млн сўмлик 1 730 қути тамаки маҳсулотлари, 443 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, 713,8 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Брифингда 2021 йилда бошқарма томонидан 1,4 трлн сўмлик божхона тўловлари ундирилгани, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 1 трлн сўмдан ортиқ имтиёзлар берилгани ҳам айтиб ўтилди. Ўтган йилда вилоятдан 30 га яқин давлатга экспорт амалга оширилган. Экспорт қилинган асосий товарлар уран, калава ип, металл ва улардан тайёрланган буюмлар, тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар ҳисобига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024