Ўзбекистон | 21:34 / 05.02.2022
75588
2 дақиқада ўқилади

«Раматов ҳам, Ғаниев ҳам, «есть қиламиз» дейишга ўрганган» – президент «яшил макон» лойиҳасидаги қўшиб ёзишларни танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев «яшил макон» умуммиллий эколойиҳаси доирасида кўзбўямачилик ва қўшиб ёзишга йўл қўйилаётгани ҳақида гапирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Шу лойиҳа давомида «приписка»га йўл қўймайлик дегандим, лекин барибир бўляпти. Бизда қўшиб ёзиш касалликка айланган, СССРдан қолган, пахтани «приписка» қилишдан. Менга бунақа кўз-кўз қилиш керак эмас, асл ҳолатни яхши биламан.

Ўз қўлим билан тизим қилиб бердим, ходим бердим, пул бердим. Яна нима керак? Фақат галстук тақиб юрасизларми?», деди президент масъулларни танқид қилар экан.

Президент бош вазир ўринбосарлари Очилбой Раматов ва Шуҳрат Ғаниевларни ҳам танқид қилди: «Ўзбекистонда ҳамма раҳбарлар «приписка»га ўрганган, инъекция бўлиб кирган бу. Майли, 75 миллион эмас, 50 миллион экайлик, лекин тоза ишлайлик. Йўқ, президентга «бажардик, есть қиламиз», деб ўрганган Раматов ҳам, Ғаниев ҳам», деди президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими кузги дарахт экиш режасини бажармагани учун ишдан кетганини айтди.

Мавзуга оид