Шавкат Мирзиёев Пекинда Хитой ва Покистон етакчилари билан учрашди
Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Хитой пойтахти Пекинга ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.
5 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев ва мезбон Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жингпин бошчилигида икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.
Шу куни, Покистон бош вазири Имрон Хон билан ҳам учрашув ўтказилди.
Расмий учрашувлар бўйича бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Олимпиаданинг очилиш маросими доирасидаги умумий тадбирларда Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Миср президентлари ва БМТ бош котиби, шунингдек, яна бир қатор сиёсатчилар билан қисқа мулоқотда бўлди.
Мавзуга оид
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
21:44 / 27.09.2024
Танзила Норбоева Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди
12:50 / 27.09.2024
Хитойда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетди
12:00 / 27.09.2024