Ўзбекистон | 12:49 / 07.02.2022
1664
1 дақиқада ўқилади

Андижонда болалар боғчасида 900 миллион сўмлик ноқонуний сақлаб келинаётган кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Н. ўзи бошқарувидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида яширин жой ташкил қилиб, умумий қиймати 900 миллион сўмлик 6.595 дона “Тропикамид”, 4.871 дона «Лирика» ва 3.539 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотиш мақсадида ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 1 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимларининг ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида мазкур ҳолат аниқланган ва ҳозирда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Мавзуга оид