“IIV серияли авторақамлар ишлаб чиқарилмайди” – Олим Саидов
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Олим Саидовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Ўзбекистонда тақиқланган авторақам белгилари мавжуд эмас.
Kun.uz томонидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига йўлланган сўровда амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича юридик ёки жисмоний шахсларга қандай сериядаги авторақамлар сотилиши тақиқлангани сўралган ва 01 I 001 IV ёки 01 001 IIV серияли авторақамлар мисол сифатида келтирилганди.
«Сотилиши тақиқланган давлат рақам белгилари мавжуд эмас. Аммо сизнинг сўровингизда кўрсатилган “IIV” серияли давлат рақам белгилари ишлаб чиқарилмайди. Сабаби, лотинча ҳарфларда давлат рақам белгисини ишлаб чиқаришда “I” ҳарфидан фойдаланилмайди”, дейилади таҳририятга Олим Саидов имзоси билан тақдим этилган жавоб хатида.
Аввалроқ Олим Саидов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида «UZB», «ААА» серияли авторақамлар бирор бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмагани, исталган фуқаро уларни очиқ савдода харид қилиши мумкинлиги, масалан, «ААА» серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотилаётганини айтганди.
Kun.uz сўровига жавобан у, 1 ноябрь ҳолатига кўра сотувда 15 тача «ААА» серияли авторақам қолгани, уларни исталган шахс сотиб олиши мумкинлигини маълум қилганди.
2021 йилда аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилган. Уларнинг энг арзони 450,5 минг сўм, энг қиммати 441,5 млн сўмни ташкил қилган.
Мавзуга оид
20:51 / 01.08.2024
2024 йилнинг дастлабки 6 ойида авторақамлар савдоси 3 баробар ошди
20:00 / 20.07.2024
Чексиз қоидабузарлик ҳуқуқи, синовдаги Seagull ва тестдан йиқилган “ДТМ” — ҳафта дайжести
10:54 / 18.07.2024
Олим Саидов ЙҲХХ раҳбарлигидан кетди
07:50 / 20.05.2024