Спорт | 03:14 / 07.02.2022
18557
2 дақиқада ўқилади

Сенегал Мисрни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Африка Миллатлар Кубогида ғолиб бўлди

Фото: Getty Images

Камерунда ўтган Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал ва Миср жамоалари рўбарў келди. 

Беллашув бошида сенегалликлар сардори Мане пенальтидан фойдалана олмади. Баҳснинг қолган қисмида ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса Сенегал устун келиб, ўз тарихида илк бор қитъа чемпионига айланди.

Салоҳ сардорлигидаги Миср кумуш, мезбон Камерун эса бронза медалини қўлга киритди.

Эътиборлиси, Миср ушбу турнирда плей-оффнинг 4 ўйинида ҳам 120 дақиқа ҳаракат қилди ва уларнинг 2тасида «лоторея»да устун келди, аммо финалда мағлуб бўлди.

Африка Миллатлар Кубоги. Финал
Сенегал — Миср 0:0
Пенальтилар серияси — 4:2.

6 февраль. Камерун. «Стад д'Олембе»
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Мане (7).
Сенегал — Э.Менди, Б.Сарр, Кулибали, Диалло, Сисс, Куяте (П.Гуйе, 66), Н.Менди, И.Сарр (Диа, 77), И.Гуйе, Мане, Дьеду (Дьенг, 77).
Миср — Абу Габал, Ашур, Аблумонем, Ҳамди, АбулФатуҳ, Фати (Лашин, 99), Эль Ненни, Ас Солия (Трезеге, 59), Мармуш (Зизу, 59), Салоҳ, Муҳаммад (Ҳамди, 59).
Огоҳлантиришлар: Абдулмонем (5), Н.Менди (17), Фати (37), Кулибали (44), Диалло (54), Мане (88).

Мавзуга оид