Навоийда икки йилда 120 нафар мансабдор шахс ва давлат хизматчиси жиноий жавобгарликка тортилган
Улар коррупция ва мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этган. Бу ҳақда Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов вилоят аҳлига мурожаатида маълум қилди.
Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов жамиятда коррупциянинг олдини олишда ҳамкорлик қилиш учун вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Прокурор ўз мурожаатида таъкидлашича, ўтган 2 йилда вилоятда коррупция ва мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятни содир қилгани учун 120 нафар мансабдор шахс ва давлат хизматчиси жиноий жавобгарликка тортилган. Ушбу жиноятларнинг 16 таси порахўрлик билан боғлиқ. Ҳудудда энг кўп коррупция ҳолатлари қурилиш, банк кредитлари, ер ажратиш ва кадастр идоралари соҳаларида кузатилмоқда.
Бахтиёр Аҳмедов ўз мурожаатида аҳоли ва кенг жамоатчиликни жамиятда, хусусан, прокуратура органларида коррупцияни бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақирган.
“Агар корхона, муассаса, тегишли ташкилотларда, шунингдек, вилоят прокуратура органларининг бирор бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизликни кузатсангиз, бу ҳақда зудлик билан (79)225-07-17, 223-09-40 рақамларига мурожаат қилишингизни сўрайман”, — деган вилоят прокурори.
Олдинроқ Навоийда боғча мудираси ва маҳалла раиси пора билан қўлга тушганди. Улар фуқароларни ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотга пора эвазига ишга олмоқчи бўлишган.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024