Жамият | 19:03 / 13.02.2022
9429
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 350 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган корхона раҳбари ушланди

Жиззах шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан «Qishloq qurilish bank» Жиззах минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «А.Г.» МЧЖга банк филиалидан корхонанинг «Оҳак ишлаб чиқариш технологик линиясини реконструкция қилиш» мақсадида ажратилган 350 миллион сўм кредит маблағини МЧЖ раҳбари «W.М.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид