Навоийда 2 туман ҳокимига ўринбосар тайинланди, 3 туман ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди
Навоий шаҳри ва Қизилтепа тумани ҳокимларига ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар тайинланди. Навоий шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Томди тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосарига ҳайфсан берилди.
Навоий шаҳар ҳокимининг қарори билан Илҳом Раҳматов ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар вилоят ҳокимлиги котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Қизилтепа тумани ҳокимига ҳам ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар тайинланди. Ҳокимнинг тегишли қарорига кўра, мазкур лавозимда Ўлмасжон Истамов иш бошлаган. У шу кунгача Қизилтепа тумани ХТБ мудири лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Диёржон Элмуратовга аҳоли хонадонларида сўровнома асосида олиб борилаётган хатлов ишларини ташкиллаштиришда масъулиятсизлик қилгани учун ҳамда Томди тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Серик Саденовга ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилмагани сабабли ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган. Томди тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Азиз Намозов ҳам ҳудудий лойиҳалар, иш ўринлари ҳамда экспорт прогнози кўрсаткичлари бажарилмагани туфайли интизомий жазога тортилган.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024