Пул фақат Қозоғистон ва Россия учун сарфланяпти - Қирғизистон Евросиё тараққиёт банки фаолиятидан норози
Жапаровнинг сўзларига кўра, мазкур банк Арманистон, Қирғизистон ва Беларусь каби давлатларнинг иқтисодиётини тенглаштириш учун ишлаши керак.
Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров Евросиё тараққиёт банкининг барча маблағлари фақат Қозоғистон ва Россиядаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга кетяпти деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон ёзмоқда.
Шу сабабли Қирғизистон ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг май ойида ўтказиладиган йиғилишида бу масалани кўтаришни режалаштирган.
"Мазкур инқирозга қарши институт Россия ва Қозоғистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун эмас, балки Арманистон, Қирғизистон ва Беларусь каби давлатларнинг иқтисодиётини тенглаштириш учун ишлаши керак ва бу Россия президенти Владимир Путин томонидан бир неча бор таъкидланган. Биз бу масалани кун тартибига олиб чиқамиз. Ҳамкасбларим мени қўллаб-қувватлайди деган умиддаман. Ҳозир эса 99 фоиз маблағ Қозоғистон ва Россияни қўллаб-қувватлашга кетяпти", - деб таъкидлади Жапаров.
У шунингдек, 24 феврал куни бўлиб ўтадиган ҳукумат раҳбарлари йиғилишида ЕОИИ ичидаги тўсиқларни бартараф этиш масаласини ҳам кўтариш режалаштирилганини айтди.
Евросиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евросиё маконида инвестицион фаолиятни амалга оширувчи халқаро молия ташкилоти ҳисобланади. Унга Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо. ЕОТБнинг устав капитали 7 млрд долларни ташкил этади.
ЕОТБ асосан транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергетика, саноат ва машинасозлик соҳаларидаги лойиҳалар билан шуғулланади.
Мавзуга оид
14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024