Ўзбекистон | 11:48 / 15.02.2022
49698
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятига янги прокурор тайинланди

Наманган вилояти прокурори Самарқанд вилоятига ишга ўтди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокимлиги вилоят прокурори ўзгаргани ҳақида хабар берди.  Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланган.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. 

У 2018 йил февралидан 2020 йил октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган. 

2020 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

У энди Самарқанд прокурорлиги лавозимида 2020 йил ноябридан буён ишлаб келган Равшан Машарипов ўрнини эгаллади.

Равшан Машарипов

Муқаддам Сирдарё вилоятида ҳам прокурор бўлган Машариповнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилмаган.

Бундан олдинроқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинганди. Самарқанд вилоят ИИБнинг аввалги бошлиғи Шавкат Раҳмонов Наманган вилоятида шу лавозимда иш бошлаган.

Мавзуга оид