Навоийда йўл қурилиши ишчиси иш жараёнида вафот этди. Уни шағал тўкаётган юк машинаси босиб кетган
Ҳодиса 13 феврал куни Хатирчи туманида содир бўлган. Ўша куни якшанба, дам олиш куни бўлишига қарамай негадир “Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси ходимлари ишга жалб қилинган.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 13 феврал куни соат 10:00ларда туманнинг Боғишамол маҳалласи ҳудудида, 4Р48-автомобиль йўлининг 132-километрида содир бўлган.
Навбаҳор туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган И.Қ. “HOWO” юк машинасида йўлнинг таъмирланаётган қисмига шағал тўкаётиб, машинани орқага ҳаракатлантириш вақтида йўлнинг қатнов қисмида ишлаётган “Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси ишчиси О.Ў.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида асли карманалик бўлган 50 ёшли О.Ў. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Навоийда 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат меҳнат фаолияти билан боғлиқ деб топилганди.
Мавзуга оид
18:45 / 15.07.2024
Навоийда аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди
14:48 / 08.07.2024
Хатирчида ёш қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчилардан бири 1 йилда 12 марта радарга тушгани маълум бўлди
21:02 / 06.07.2024
Хатирчида қоидабузарлиги ортидан 9 яшар боланинг умрига зомин бўлган BYD'ларнинг ҳайдовчилари қамоққа олинди
09:34 / 06.07.2024