Ўзбекистон | 08:42 / 16.02.2022
6354
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга чой асосан Хитойдан олиб келиняпти

Ўзбекистон 2021 йилда 24 та хорижий давлатдан қиймати 42,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 32,2 минг тонна чой импорт қилган.

Фото: Shutterstock

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чой импорти 2020 йил билан солиштирилганда 836 тоннага ошган.

2021 йилда Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 25,8 минг тонна.

Кейинги ўринлардан 2,2 минг тонна чой олиб келинган Кения ва 1,4 минг тонна чой импорт қилинган Эрон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Ҳиндистон – 572 тонна;
  • Индонезия – 523 тонна;
  • Шри-Ланка – 436 тонна;
  • Вьетнам – 430 тонна;
  • Россия – 396 тонна;
  • БАА – 239 тонна;
  • Қозоғистон – 34,3 тонна;
  • Туркия – 23 тонна;
  • Покистон – 23 тонна;
  • Грузия – 15,6 тонна;
  • Озарбойжон – 10,4 тонна;
  • Украина – 8,4 тонна;
  • Германия – 1,9 тонна.

Мавзуга оид