Бухорода ўтган йили неча киши автоҳалокат оқибатида вафот этгани очиқланди
Вилоятда 2021 йилда содир этилган 436та ЙТҲнинг 92таси ўлим билан якунланган. 344та автоҳалокатда инсонлар турли даражада тан жароҳати олишган.
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича, инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲлар Когон, Жондор, Вобкент, Пешкў, Олот ва Қоракўл туманларида ошган. Автоҳалокатларнинг 143таси халқаро, 101таси давлат, 90таси маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида содир этилган.
Автоҳалокатлар таҳлилига кўра, уларнинг 48таси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш, 91таси тезликка риоя этмаслик оқибатида содир бўлган. Шунингдек, 123та пиёдаларни уриб юбориш ҳолати кузатилган ҳамда болалар иштирокида 40та ЙТҲ рўй берган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024