Спорт | 08:30 / 18.02.2022
18765
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик курашчи допинг сабабли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуродов допинг туфайли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ТАСС

Қайд этилишича, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссиясининг қарорига кўра спортчи Султонбек Элмуродовдан (спорт тури – юнон-рум кураши) 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасидан тақиқланган «Фуросемид» моддаси аниқланган.

Шу боис, С.Элмуродов Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 2021 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 22 декабрга қадар, 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

«Фуросемид» Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган, сабаби у танадан ноқонуний дорилар (эритропоэтин, гормонлар)ни тезда чиқариб ташлайди. 

«Фуросемид» излари ҳар йили 100 га яқин ҳолатда турли спорт турлари бўйича спортчиларнинг намуналарида топилади. Синхрон сузиш ва бадиий гимнастикада модда оғирликни назорат қилиш учун ишлатилади. 

Мавзуга оид