Ўзбекистон | 12:10 / 18.02.2022
2055
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда фуқарони тез тиббий ёрдам муассасасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1300 доллар олган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти ИИБ ва ДХХ бошқармалари томонидан Денов туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг Водий маҳалласида жойлашган тез тиббий ёрдам муассасаси ходими фуқаро Ш.Б. хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзи ишлаётган жойга ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаро Ж.Ш.дан 1300 долларни пора сифатида олаётган вақтда қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
15:48 / 07.03.2024
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
14:37 / 03.02.2024
Тошкентда фоизга пул бериб, қарздорларнинг уй-жойларини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
09:05 / 21.01.2024