Ўзбекистон | 15:52 / 18.02.2022
1801
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда корхона раҳбари сохта ҳужжатлар билан фуқаролар номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди

Корхоналардан бирининг раҳбари фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз 379 миллион сўм истеъмол кредити расмийлаштириб олган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилояти филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, “J.S.” хусусий корхонаси раҳбари А.А. “Халқ банки”нинг Термиз филиали ходимлари билан тил бириктириб, хусусий корхонада аслида ишламаган фуқаролар номига сохта кредит ҳужжатлари йиғма жилдини тайёрлашиб, 16 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз жами 379 миллион сўм истеъмол кредити ажратишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид