Марғилон шаҳрида табиий газ истеъмолидан қарздорликни ўчириб бермоқчи бўлган мутахассис ушланди
“Марғилоншаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш хизмати етакчи мутахассиси хизмат хонасида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, “Марғилоншаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш хизмати етакчи мутахассиси М.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Х.нинг хонадонида газ истеъмоли ҳисобидан вужудга келган 3,7 млн сўм қарздорликни базадан ўчириб бериш ҳамда янги газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига жами 2,3 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, пул талаб қилган фирибгар ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
17:31 / 28.08.2024
Электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритилди
14:17 / 27.08.2024
Фарғонада очиқча рейдерлик – ИИБ фуқаронинг тортиб олинган мулкини қайтариб олиб беролмаяпти
20:55 / 23.08.2024
Тошкентнинг қоқ марказидан мурожаат: Ёш болаларимиз бор, қачонгача иссиқ сувсиз ўтирамиз?
20:30 / 04.08.2024