Ўзбекистон | 08:45 / 22.02.2022
4232
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти Чимбой туманини ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бошқа вилоятларга, жумладан, Чимбой тумани Навоий вилоятига бириктирилган эди. Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Чимбойда бўлиб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, ўтган вақт мобайнида Учқудуқ, Томди, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Хатирчи туманларидан масъуллар Чимбойда бўлиб, 10 дан ортиқ турли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни олиб боришган. Хусусан, Учқудуқ ва Томди туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари 4 кун давомида Чимбой туманида бўлиб, ҳудуднинг Юсупов массивидан ажратилган 1 090 гектар майдонда 5 та лойиҳани амалга оширишни белгилаб олишган. Ҳозирги кунда фермер хўжаликларининг ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Конимех тумани ҳокимлиги томонидан Чимбой туманининг Тоза жол овули Бўзатов бўлимида майда шохли молларни кўпайтириш бўйича 300 бошдан 2 та отар ташкил қилинган. Қизилтепа тумани масъуллари томонидан эса 1 та чорвачилик комплексини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган. 

Мавзуга оид