Ўзбекистон | 18:44 / 23.02.2022
16466
2 дақиқада ўқилади

“16 феврал воқеалари” иштирокчиси 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Фото: KUN.UZ

Бугун, 23 февраль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 1999 йил 16 февралда Тошкентда юз берган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган судланувчи Ж.Ю.га ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди

Судя Б.Бердиев томонидан эълон қилинган ҳукмга кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ҳамда унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жорий йил 14 январ куни Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон ҳудудида террористик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган У.С. хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинганини хабар қилган эди

Мавзуга оид