Бухорода аёл ҳайдовчи ўзи билан жанжаллашган аёлни машинасида уриб юборди
Қоракўл туманида бир гуруҳ аёллар йўл устида ўзаро жанжал кўтаришди. Улардан бири Spark машинасини аёллар устига ҳайдаган. Терговга қадар текширув ишларини вилоят ИИБ ўз назоратига олган.
Ижтимоий тармоқларда Бухорода бир нечта аёл ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБга кўра, ҳолат масъул ходимлар томонидан ўрганилган.
Маълум қилинишича, воқеа 21 февраль куни соат 13:50 да Қоракўл тумани Хўжалар маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ш. исмли аёл Spark машинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, унга тан жароҳати етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ назорати остида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Жондор туманида ўзаро футбол ўйнаган икки қишлоқ фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир этилганди.
Мавзуга оид
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
12:14 / 11.10.2024
“Яна нечта бола йўлларда ўлиши керак?” – кўпайган авариялар ҳақида катта суҳбат
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024