Ўзбекистон | 09:52 / 23.02.2022
7595
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги оқова сувда қон оқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Чуст туманидаги канализация тармоғида қон оқмоқда” сарлавҳали хабарлар тарқалди. “Наманган сув таъминоти” МЧЖ ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиб, натижаси бўйича муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Чуст тумани “Саримсоқтепа” МФЙда канализация тармоқлардаги тиқилиш натижасида келиб чиққан бўлиб, жорий йилнинг 18 февраль куни аниқланган ҳамда Ҳудудий оқова тозалаш бўлимининг Чуст филиали томонидан бартараф этилган. Назоратчи томонидан бугун визуал текширув ўтказилганда авария ҳолати аниқланмаган.

Шунингдек, оқова тармоқларида оқаётган қизил ранг қон эмас, тармоққа уланган тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи фабрикадан чиққан кимёвий моддалар таъсиридаги оқова сувларнинг ранги экани аниқланган.

“Бу масала юзасидан қўшимча ўрганиш ўтказилиб, маълум қилинади” – дейилади муносабатда.

Мавзуга оид