Навоийда икки мастнинг жанжали улардан бирининг ўлимига сабаб бўлди
Навоий шаҳрида ўзаро таниш бўлган икки эркак спиртли ичимлик таъсирида жанжаллашиб қолишган. Оқибатда улардан бири воқеа жойида вафот этган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, воқеа 20 февраль куни соат 23:00 ларда Навоий шаҳрида содир бўлган. Шаҳарнинг “Ягодная” кўчасида яшовчи, 57 ёшли С.Д. ўз уйида таниши, 42 ёшли С.М. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Кейин улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва танишлар бир-бирига тан жароҳати етказишган. Оқибатда фуқаро С.М. ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. У гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.