Ўзбекистон | 12:24 / 24.02.2022
15977
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Иқтисодиётимиз орқали мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз зарур

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифининг иккинчи кунида Қораўзак ва Беруний туманларига борди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Times

Давлат раҳбари Беруний тумани ҳудудида қурилиши режалаштирилган шамол электрстанцияси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида бир гуруҳ фаоллар билан мулоқот қилди.

“Дунё соат сайин ўзгариб, таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз орқали мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз зарур.

Биз ўз ерларимиздан унумли фойдалана олмаяпмиз.  Қорақалпоқ ери ҳудуднинг 2 млн аҳолисини бемалол боқа олади. Кўп нарса энди ўзимизга боғлиқ, кечагидек яшашга ҳаққимиз йўқ, олдинга интилишимиз керак. Барибир ҳамма нарсанинг тагида илм турибди. Янги тизим бошлаяпмиз. 424 та маҳаллага иқтисодчи, ҳоким ёрдамчиларини бердик. Ҳар бир маҳалланинг энг қуйи қисмигача кириб борамиз. 

Кеча кўп ҳоким ёрдамчилари билан гаплашдим. Уларнинг кўзлари ёниб турибди, улар ишламоқчи. Уларга шароит яратиб бериш керак. Шунинг учун ўзим келиб сизлар билан учрашяпман. Ҳар бир ҳудуднинг ўсиш нуқталарини аниқлаб олишимиз келажакда қилинадиган ишларга катта замин яратади. Агар биз олдингидай қоғозбозлик қилсак натижа бўлмаслигини ҳаммамиз кўрдик.

Шунинг учун 424 та маҳалланинг ўзининг ўсиш нуқталарини топиб, шароит яратиб беришимиз керак”, деди президент йиғилганларга қарата.

Мавзуга оид