Ўзбекистон | 09:00 / 25.02.2022
14741
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Франциянинг Тошкентдаги арзон нархдаги Bi1 дўконлар тармоғи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Фото: bi1

Франциянинг халқаро Schiever компанияси пойтахтимиздаги фаолиятини янада кенагайтириб бормоқда: Чилонзор туманида Bi1 дўконлар тармоғининг яна бир филиали ишга тушди. Шу муносабат билан Bi1 бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамкорлар, журналистлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида расмий очилиш маросими ташкил этилди.

Schiever компания гуруҳига қуйидаги брендлар киради: Bi1, Auchan/Ашан ва Kiabi (иккиси ҳам франшиза остида), Schiever Déco, Hôli ва бошқалар. Bi1 дўконларида кундалик эҳтиёж учун зарур одатий товарлардан ташқари сиз Bi1 шахсий савдо белгиси остида чиқарилаётган 13 хил янгича мукаммал ўзбекча бренд маҳсулотларидан харид қилишингиз мумкин.

Барча маҳсулотлар ўзимизда, Ўзбекистонда Европа стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёнинг етакчи маҳсулотлари кўрсаткичлари билан таъм ва сифат борасида бемалол беллаша олади. Дўкондан сиз исталган турдаги озиқ-овқат – сут, гўшт, ун, консерва, сабзавот, атторлик буюмлари, болалар учун товарлар ва бошқа маҳсулотларни топа оласиз.

Bi1 дўконларининг қисқа фурсат ичида кўплаб мижозлар кўнглидан жой олаётганининг сири нимада? Бу саволимизга очилиш маросими вақтида Schiever Uzbekistan Харидлар бўлими раҳбари (бу вақтга қадар 9 йил Россиядаги «Ашан»да ЎСБ (ўз савдо белгиси) Харидлар бўлимини бошқарган) Ольга Кондратьева жавоб берди:

“Bi1 дўконлари жуда камтарона ва минималистик кўринишга эга. Шу сабабли, ҳар бир дўкон қулайроқ кўринади, бу одамларни нарсалар сотиб олишдан чалғитмайди, танлаш осонроқ бўлади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда SCHIEVER компанияси 850 турдаги маҳсулотлар ва 13 хил шахсий товар белгисини ишлаб чиқдик. Бунинг учун Ўзбекистондаги 700га яқин ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиб, уларнинг орасида 110 та компания билан шартнома имзоладик”.

 

Миллий брендлар Европа сифати билан уйғунликда

Bi1 яна бир асосий ажралиб турувчи жиҳати – ҳар бир маҳсулот фақат ўзимизда, Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилади. Бу эса Schiver компанияси фаолиятининг асосий устуворлигидир. Шахсий брендлар остида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар сифат назоратининг уч босқичидан ўтади: дегустация, лаборатория тадқиқотлари, ишлаб чиқариш аудитлари.

Барча маҳсулотлар Европа стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёнинг етакчи маҳсулотлари кўрсаткичлари билан таъм ва сифат борасида бемалол беллаша олади. Дўконда сиз Bi1’нинг шахсий савдо белгиси остидаги исталган турдаги озиқ-овқат – сут, гўшт, ун, консерва, сабзавот, атторлик буюмлари, болалар учун товарлар ва бошқа маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Арзон, қулай, ёқимли харид

SCHIEVER мижозларга маҳсулотларни арзон нархларда таклиф этади. Компания жорий йил якунига қадар тармоқлар сонини кўпайтириб, пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам Bi1 дўконларини очишни режалаштирган. Энг муҳими, дўконлар уйингизга яқин ҳудудда жойлашади ва сиз бир зумда шинам дўкондаги кенг ассортиментлар орасидан ўзингизга зарур маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин бўлади.

Биз билан ҳамкор бўл!

SCHIEVER мана шундай шиор билан Ўзбекистондаги катта ва кичик ишлаб чиқарувчиларни ишончли ҳамкорликка чорлайди. Бундан маҳаллий компаниялар ҳам манфаатдордир. Сабаби, улар учун шахсий савдо брендларини яратиш имкони берилади — маҳсулотни реклама қилиш харажатлари таннархдан чиқариб ташлангани сабабли товарлар арзонроқ сотилади. Шунингдек, Bi1 билан ҳамкорлик орқали ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни хорижга ҳам экспорт қилиш имконига эга бўлишади.

Ҳасан Мажидов, 40 ортиқ турдаги қуруқ мевалар, ёнғоқ, асал маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи VITA BOOM компанияси молиявий раҳбари:

“Биз ҳозирги кунга қадар Ўзбекистондаги 3 та энг катта супермаркетлар тармоғи билан ишлаб келамиз. Bi1 билан ҳамкорлик бизга, аввало, халқаро тажрибадир. Шу билан бирга, бу ўзига яраша катта масъулиятдир. Компания Европа стандартларига ёндошиш талаб этади. Биз ҳар бир маҳсулот ўрамининг сифати, ўлчамларига қаттиқ эътибор қаратамиз. Бундан ташқари, Bi1 билан биз ЎСБ тамойили бўйича ҳамкорлик қиламиз ва у Ўзбекистондаги ўз савдо белгиси (ЎСБ) соҳасида етакчи компаниялардан биридир”.

 

Аҳрор Маҳмудов, “Shirin-shakar” бизнес фабрикасининг менежери: “Bi1 дўкони таъсисчилари, раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз. Сабаби, дўконда барча маҳсулотлар сифатли, нархлари ҳам анчайин арзон. Биз ўзаро ҳамкорликдан жуда ҳам мамнунмиз. Компания билан ўзаро келишган ҳолда янги қадоқдаги “Tanaffus” номи остида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Биз тез кунларда маҳсулотларимиз қаторида янги кекс ширинликларини ҳам етказиб беришни режалаштирганмиз”.  

Bi1 ишлаб чиқариш соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаган ҳолда янги ишчи ўринларини яратишни, шунингдек, жорий йилда дўконлар сонини янада оширишни мақсад қилган. 2022 йилда тармоқ дўконлар сонини 40, 2023 йилда эса 200гача кенгайтиришни режалаштирган.  

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 37А уй

Bi1 дўконларининг манзиллари: 

1. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 16-мавзе, 17-уй

2. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, 58-уй

3. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, Лутфий кўчаси, 42-уй

4. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-мавзе, 14/1-уй

5. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 37А

6. Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Увайсий кўчаси, 4-уй.

Сall-марказ телефони: (+998) 78−120−02−20

Instagram: @Bi1.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид