Андижонда оҳак ишлаб чиқариш цехи газ таъминоти ташкилотига 90 миллионга яқин зарар келтирган
Фуқаро табиий газ ҳисоблагичисиз, газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний уланиб, оҳак ишлаб чиқараётган бўлган. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон туманининг “Қумкўча” МФЙ “Роввот” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро М.А. хонадонида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида яширин йўллар билан, табиий газ ҳисоблагичисиз, газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний уланиб, 4 дона қўлбола ёндиргич ҳамда 1 дона газсўрғичдан фойдаланган ҳолда оҳак пиширилаётганлиги аниқланган. Табиий газ босими ёнғичдан ўлчанганда, босим 120 мм сув устунини кўрсатган.
Ҳозирда мазкур истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилган. Ҳисоб-китобларга кўра, истеъмолига нисбатан 89 минг 741 метр-куб газ ҳажми ҳисобланиб, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 89 миллион 741 минг сўмни ташкил этди.
Юқорида қайд этилган ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024