Сув таъминоти бўлими 4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Жиззах вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, “Jizzax suv ta’minoti” МЧЖга қарашли “Qo‘ytosh” туманлараро сув таъминоти бўлимининг ойлик ҳисоботларида истеъмол қилинган электр энергияси яшириб келингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан 9 079 988 кВт соат ёки 4 миллиард 79 миллион сўм миқдорида электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 45 мингдан ортиқ хонадоннинг ўртача 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Ушбу қоидабузарлик бўйича қонуний чора кўрилиши учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, дейилади “Ўзэнергоинспекция” хабарида.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
00:36 / 19.10.2024