Ўзбекистон | 08:51 / 01.03.2022
6807
2 дақиқада ўқилади

Ўтган дам олиш кунлари Қамчиқ довонида учта машина хандаққа тушиб кетди – видео

Учта ҳолатда ҳайдовчилар бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, биринчи ЙТҲ якшанбага ўтар кечаси “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг 250-километрида, Қамчиқ довонида содир бўлди. Gentra русумли автомашина ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган, натижада у йўл бўйидаги хандаққа тушиб кетган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув гуруҳи етиб келган. Махсус техника ёрдамида автомобил йўлга чиқарилган. Автомобил ҳайдовчисига жиддий тан жароҳати етмаган.

Шунингдек, тахминан йўлнинг ўша қисмида, бир неча соатдан кейин яна иккита ЙТҲ юз берди. Аввалига Gentra, кейин эса Nexia йўл бўйидаги хандаққа тушиб кетган. Иккала ҳолатда ҳам автомобил ҳайдовчилари бошқарувни йўқотган. Асосийси, иккала ҳодиса ҳам қурбонлар ва жароҳатларга олиб келмади. Қутқарувчилар томонидан автомашиналар йўлга чиқариб, ҳайдовчиларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ, Қамчиқ довонида Lacetti хандаққа тушиб кетгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид