Сирдарёда фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, олинган тезкор маълумотлар асосида ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сирдарё вилояти бўлими, Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда, фуқаро Д.М.га Н.Р. ҳамда И.Б. “В” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилиб олган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.Р. ҳамда И.Б.ларга нисбатан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 25-моддаси ҳамда 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарёда фуқарога 15 кун муддатда “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланганди.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев автомактаблар бўйича бош прокурор ва вазирларга топшириқлар берганди.
2022 йил 26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва авария ҳолатлари кескин ошаётганига эътибор қаратди. Президент ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда порахўрлик одатий ҳолга айланганини танқид қилганди.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
21:59 / 31.10.2024
Тошкентда «права» олиш учун имтиҳон нархи ошгани рад этилди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024