Жаҳон | 18:03 / 01.03.2022
8642
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Россиянинг етти банкини SWIFT тизимидан узиб қўйишни муҳокама қилмоқда

Қайд этилишича, тизимдан узиб қўйиладиган банклар рўйхатига ВТБ, "Россия", "ФК Открытие", Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанк ва "ВЭБ.РФ" киритилган.

Фото: AP

Европа иттифоқи Россиянинг еттита банкини SWIFT банклараро маълумотлар алмашиш тизимидан узиб қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Хабарда айтилишича, булар ВТБ, "Россия", "ФК Открытие", Новикомбанк, Промсвязьбанк, Совкомбанк ва "ВЭБ.РФ" банкларидир.

Қайд этилишича, рўйхат ўзгариши мумкин.

Газпромбанк ва Сбербанк рўйхатга ҳозирча киритилмагани айтилмоқда.

Мавзуга оид