Сурхондарёда Lacetti билан Damas ўзаро тўқнашди. Йўловчи вафот этди
Lacetti машинаси ҳайдовчисининг қоидаларни бузган ҳолда тез ҳаракатланиши мазкур ЙТҲга сабаб бўлган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 28 феврал куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-108Б автомобил йўлининг Сариосиё тумани Саъдий Шерозий маҳалласи ҳудудидан ўтган 3-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Бир-бирига қараб ҳаракатланиб келаётган Lacetti ва Damas машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда Damas йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Lacetti машинаси ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатланиб келиб Damas’нинг йўлига чиқиб кетган.
2022 йил 2 март куни вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, вилоят Автойўл бошқармаси раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ҳайдовчилар ва Саъдий Шерозий маҳалласи фаоллари иштирокида мазкур ЙТҲ юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокама жараёнида айнан ЙТҲ юз берган жойда кўзи ожизлар жамияти жойлашгани маълум бўлган.
Шундан сўнг мазкур жойда тугмали ва сигналли светофор ўрнатиш, тезликни соатига 30 километргача чеклаш ва туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан транспорт воситалари ҳаракатини мультирадарлар билан назорат қилиш чораларини кўриш белгиланган.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024