Жаҳон | 22:47 / 07.03.2022
22066
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Россия билан савдода рублдан фойдаланилиши мумкинлигини айтди - ОАВ

Қайд этилишича, "ўз навбатида, Путин Азов денгизидаги кунгабоқар мойи ва буғдой юкланган 30та кеманинг йўлга тушишига буйруқ беради".

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида ўзаро савдода рублдан фойдаланилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди.

"Президент Эрдўғаннинг Путин билан кечаги суҳбати тафсилотлари маълум бўлди. Президент Эрдўған Туркия ва Россия ўзаро савдода доллар, евро, рубль, олтин ва юандан фойдаланиши мумкинлигини айтди", - дейилади хабарда.

Телеканалнинг қайд этишича, "ўз навбатида, Россия президенти Азов денгизидаги кунгабоқар мойи ва буғдой юкланган 30та кеманинг йўлга тушишига буйруқ беради".

Путин ва Эрдўған якшанба куни телефон орқали мулоқот ўтказди. Суҳбат бир соатга яқин давом этди.

Мавзуга оид