Ўзбекистон | 10:15 / 08.03.2022
10191
1 дақиқада ўқилади

Озода Жўраева уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига ўринбосар бўлди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда “Нигоҳ” канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Назиржон Назиров уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Озода Жўраева тайинланди. У шу кунгача Навоий шаҳридаги “Ҳумо Зилола барҳаёт” профессионал бошқарув компанияси раҳбари сифатида фаолият юритган.

Озода Жўраева 5 март куни президент фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Маълумот учун, Назиржон Назиров 2017 йилдан буён уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Шерзод Ҳидоятов ҳозирги вақтда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири сифатида ишлаб келмоқда. Унинг уч нафар ўринбосари бор - Соҳиб Саифназаров (вазир биринчи ўринбосари), Қурбон Турсунов (вазир ўринбосари), Назиржон Назиров (эндиликда вазир собиқ ўринбосари).

Мавзуга оид