Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Бугун 9 март куни Андижон вилояти ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланган.
Қайд этилишича, Гулнора Абдуллаева Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Г.Абдуллаева 1967 йили Избоскан туманида туғилган. 1989 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1989 йили Андижон пахтачилик институти ўқитувчиси лавозимидан бошлаган.
1990 йилдан 2006 йилгача Андижон вилоят ижроия комитети ижтимоий, маданий муассасалар бўлимининг 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилоят ҳокимлигининг 1-тоифали мутахассиси, Избоскан тумани ҳокимлиги хусусийлаштириш бўлими мутахассиси, бош мутахассиси, Андижон вилоят ҳокимлигининг етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.
2006 йилдан 2020 йилгача эса Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Андижон вилоятидаги вакили, тармоқ раислари Кенгашининг раиси, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар эса Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ, Андижон вилояти ҳокими ўринбосарларидан бири ўзгаргани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:54 / 18.10.2024
Қозоғистонда хизмат машинасида нонга чиққан ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди
12:59 / 19.08.2024
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
17:25 / 20.06.2024
Сирдарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
15:18 / 03.04.2024