Навоийда фуқародан маълумотларини интернетда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган журналист қўлга олинди
У фуқародан хизматга оид маълумотларини интернетда тарқатмаслик учун 1 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 март куни фуқаро Н.Н. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида Д.Б. хизматга оид маълумотларини интернетда тарқатиш билан таҳдид қилиб, 4 март куни 3 млн сўм олганини, ҳозирда яна 1 500 АҚШ доллари талаб қилиб келаётганини билдирган.
Вилоят ИИБ ходимлари томонидан 9 март куни тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида соат 23:36да Навоий шаҳридаги кафеларнинг бирида Д.Б. фуқаро Н.Н.дан талаб қилинган 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда у ЖПК талаблари асосида ушланган.
Мавзуга оид
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
15:48 / 07.03.2024
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
14:37 / 03.02.2024
Тошкентда фоизга пул бериб, қарздорларнинг уй-жойларини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
09:05 / 21.01.2024