Ўзбекистон | 14:20 / 11.03.2022
1537
1 дақиқада ўқилади

Навоийда ўтган йили қарийб 6,5 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинган

Бу миқдордаги табиий газ қиш мавсумида бир ойда 16 170 та хонадонга етиши маълум бўлди. 

Фото: “Hududgaz Navoiy”

“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2021 йилда вилоятда фаолият юритаётган улгуржи истеъмолчилар томонидан газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 64 та ҳолат аниқланган. Бунинг оқибатида 7 млн метр кубдан ортиқ газ ўзбошимчалик билан сарф қилиниб, газ таъминоти корхонасига 6 млрд 418 млн сўм зарар етказилган.

Таъкидланишича, газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аҳоли истеъмолчилари орасида ҳам мавжуд. Ўтган йилда соҳа ходимлари 53 та ана шундай ҳолатни аниқлашган. Фуқаролар 38,3 млн сўмлик 101 метр кубдан ортиқ газни “ўғирлашган”. 

Ушбу ноқонуний ҳолатлар сабаб қиш мавсумининг бир ойида 16 170 та хонадонни таъминлашга етадиган табиий газ талон-торож қилинган.

Мавзуга оид