Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаган қалъа деворини таъмирлаш учун 1 млрд сўм ажратилди
Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг ёғингарчилик оқибатида қулаб тушган қисмини таъмирлашга республика бюджетидан маблағ ажратилди.
Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармасининг маълум қилишича, «Талипоч қалъа дарвозаси»ни таъмирлаш учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 1 млрд сўм маблағ ажратилган. Объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади. Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу объектнинг лойиҳа олди ишлари олиб борилмоқда.
«Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми 11 март куни кечқурун ҳафта давомида муттасил ёғингарчилик кузатилгани оқибатида қулаб тушганди.
Мавзуга оид
19:31 / 31.10.2024
Ўзбекистонда ноябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
15:26 / 25.10.2024
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024