Ўзбекистон | 15:52 / 15.03.2022
9050
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида темирйўл ва автомобил йўли четига тош-тупроқ массаси кўчиши содир бўлди

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Ёғингарчилик мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Қайд этилишича, бугун, соат 10:30 ларда Қамчиқ Махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига Ангрен – Поп электрлаштирилган темирйўлининг 71-километри ва А-373-автомобил йўли Тошкент – Водий йўналишининг 232,2-километрида йўл четига тош-тупроқ массаси тушган.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг Қамчиқ МҚЁҚБ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот ходимлари етиб бориб, вазиятни ўрганган.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Ҳозирда ҳудудларда вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ёғингарчилик мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган.

 

Мавзуга оид