Ўзбекистон | 11:01 / 17.03.2022
4863
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда спорт майдончаси қуриш учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У 18 сотих ерни 18 минг долларга келишиб, шундан 2 минг доллар олаётганда қўлга олинган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган (https://t.me/Department_uz/1923?single). 

Тадбирда, фуқаро Н.Ж. фуқаро Х.Г.га Сайхунобод тумани, “Иттифоқ” МФЙ ҳудудида спорт майдончаси қуриш учун ажратилган 18 сотих ерни 18 000 доллар эвазига бошқа бир фуқаро Б.нинг номига Х.Г.нинг хабардорлигисиз расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид