Ўзбекистон | 10:29 / 18.03.2022
5435
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 800 минг долларга пулламоқчи бўлганлар қўлга тушди

Президентнинг махсус фармони билан ажратилган ерни 800 минг АҚШ долларига сотаётган икки шахс ушланди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида яшовчи 1964 ва 1970 йилларда туғилган икки нафар шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, ўзларига тегишли бўлмаган 4 гектар ерни унга 800 минг АҚШ долларига сотишга келишган.

Улар олдиндан 100 минг доллар олган вақтларида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ер майдони Президент фармонига мувофиқ, 2021 йил маҳаллий МЧЖга инвестиция киритиш шарти асосида кўп қаватли турар жойлар, коттежлар ҳамда маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ажратиб берилган.

Мавзуга оид