АҚШ Россияни GPS тизимидан узиб қўйиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум қилинди
АҚШ санкциялар доирасида Россияни GPS навигация тизимидан узиб қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Роскосмос» бош директори Дмитрий Рогозин маълум қилди.
«Биласизми, Қўшма Штатлар санкциялар доирасида Россияни GPS тизимидан узиш имкониятини кўриб чиқмоқда», — деди у ракета-космик марказига ташрифи чоғида.
У шунингдек, НАСА билан ҳамкорлик қилинмаслигини айтди. Рогозиннинг сўзларига кўра, Европа космик агентлиги «ўзини телбаларча тутаётган» ишончсиз ҳамкор ва Россия у билан ҳамкорлик қилмайди.
«Роскосмос» раҳбари Британиянинг OneWeb компанияси Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганига ҳам изоҳ берди. Унинг айтишича, бу компаниянинг тугашини англатади.
«Бошқа ҳеч қандай OneWeb бўлмайди», — деди Рогозин.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
10:30 / 05.10.2024
Чиқинди ташувчи машиналарга GPS қурилмалари ўрнатилади
20:51 / 04.10.2024