Евроиттифоқ саммитида Украина билан бирдамлик траст фонди ташкил этилиши қўллаб-қувватланди
Европа кенгаши Украина билан бирдамлик фондини ташкил этишни маъқуллади ва халқаро ҳамкорларни унинг ишида иштирок этишга таклиф қилади.
Европа иттифоқи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украина билан бирдамлик траст фондини ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда 25 март, жумага ўтар кечаси Европа кенгаши йиғилиши якунлари бўйича эълон қилинган коммюникеда айтилади.
«Россиянинг ҳарбий агрессияси туфайли Украинага етказилган вайронагарчилик ва катта йўқотишларни ёдда тутиб, Европа иттифоқи Украина ҳукуматига унинг шошилинч эҳтиёжлари бўйича, Россия ҳужумлари тугаганда эса демократик Украинани тиклашда ёрдам беришга тайёр, - дейилади саммит коммюникесида. - Шу мақсадда Европа кенгаши Украина билан бирдамлик траст фондини тузишга рози бўлди ва халқаро ҳамкорларни унда иштирок этишга таклиф қилади».
Ҳужжат матнида фондни «кечиктирмасдан» ташкил этишга тайёргарлик кўришни бошлаш тўғрисида чақириқ мавжуд.
Европа кенгаши, шунингдек, Украина билан бирдамлик траст фондини тўлдириш учун халқаро донорлик конференциясини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Улар буни «керакли вақтда» ўтказмоқчи.
«Европа иттифоқи Украинани электр энергияси ва газ билан узлуксиз таъминлаш ниятида», деб ваъда берилди саммитда. Баёнотда Украина ва Молдова энергия тизимларининг Европа билан синхронлаштирилгани «ажойиб ютуқ» деб аталди.
«Бу бизнинг келажагимиз энди бир-бирига боғланганлигини кўрсатади», дейилади Европа иттифоқига аъзо 27 давлатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари баёнотида.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024