Жамият | 08:52 / 27.03.2022
14567
2 дақиқада ўқилади

Андижонда жиноят иши бўйича тергов жараёнини ижобий ҳал этиш учун 8 минг доллар олган шахс ушланди

Андижон вилоятида тергов остидаги айбланувчиларга енгилроқ жазо тайинлашга кўмаклашмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.А. исмли шахс фуқаролар К.Қ. ва М.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов жараёнини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этишни ваъда қилгани аниқланган. У К.Қ.га бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ва М.Т.га нисбатан жазодан озод этиш ҳақидаги ҳукм ўқилиши эвазига айбланувчиларнинг қариндошларидан 8 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид