Ўзбекистон | 20:54 / 28.03.2022
29459
2 дақиқада ўқилади

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раисининг ишдан олиниши сабаби айтилди

Ички ишлар вазирига мурожаат қилган наманганлик собиқ профилактика инспекторининг ишини кўриб чиқаётган судя нафақага чиқишига атиги 6 ой қолганида судяликдан четлатилган эди.

Kun.uz мухбири Судялар олий кенгаши вакилларидан жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳри суди раиси Бахтиёр Таваккаловнинг ишдан бўшатилиш сабаби ҳақида сўради.

Кенгаш раисининг ўринбосари Алишер Жалиловнинг маълум қилишича, судда ишламайдиган ходимнинг суд мажлисига киритилиб, суд процессини ташкил этишда ундан фойдаланилгани суд раисининг лавозимидан бўшатилишига сабаб бўлган.

Судянинг судялик қасамёдини бузганлик ҳолатлари ва одил судловни ташкил қилишда хатоликка йўл қўйгани сабабли Наманган вилояти судлари малака ҳайъати томонидан судялик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган”, – деди Алишер Жалилов 28 март кунги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, ички ишлар вазирига мурожаат қилган наманганлик собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоев ишини кўриб чиқаётган судя Бахтиёр Таваккалов нафақага чиқишига атиги 6 ой қолганида судяликдан четлатилганди.

Kun.uz манбаларига кўра, унинг ишдан бўшатилишига шу судда судья ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс 700 доллар пора олаётганида қўлга тушгани сабаб бўлган.

Мавзуга оид